“Марсель” ва “Байер” Лукас Перес учун курашга киришди
Ads

“Марсель” ва Леверкузеннинг “Байер” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Лукас Перес учун курашни бошлади.

Ҳозирда ушбу футболчининг трансфер нархи 11 млн фунтга баҳоланмоқда. Аввалроқ испаниялик футболчи жамоани тарк этишга қарор қабул қилганини айтган эди.

Бунга “тўпчилар”нинг сўрамасдан янги олиб келинган ҳужумчиси Александр Ляказеттга №9 рақамни бериб юборгани асосий сабаб сифатида қаралмоқда.