“Марсель”га “Рома” етакчиси керак

“Марсель” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Рома” ярим ҳимоячиси Кевин Стротманни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаётир.

Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячи янги мавсумдан олдидан асосий хариди бўлиши кутилмоқда.

“Марсель” устози Руди Гарсия аввалроқ “Рома” бошқарган ва Стротманнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Голландиялик футболчининг “Рома” билан тузган шартномаси яна икки йилдан сўнг якунига етади.

Якунланган 2017/18 мавсумда голландиялик ярим ҳимоячи “А” серияда 32 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!