Марсело: Биз Роналдудан нима кутиш мумкинлигини биламиз
Ads

«Реал» ҳимоячиси Марсело Испания чемпионатининг 8-турида «Хетафе»га қарши кечган ўйинда (2:1) ғалаба голини урган Криштиану Роналдуни эътироф этди.

«Биз Роналдудан нима кутиш мумкинлигини биламиз. У қаторасига икки ўйинни голсиз ўтказди. Аммо у керак вақтда қутқарувчи бўлади ва ўйин тақдирини ҳал қилади.

«Хетафе» стадиони газони сифатли эмасди, қолаверса, мезбон жамоа «Реал»га қарши ўйинга катта иштиёқ билан тушади. Аммо биз яхши ўйнадик ва керакли натижага эришдик», деган Марсело.

У стадион майсаси ўсиб кетгани «Реал» ўйинига қай даражада халал бергани ҳақидаги саволга жавоб қайтарган.

«Бу аҳамиятли эмас. Икки жамоа учун ҳам шароит бир хил эди. Ҳаммамиз бунга мослашишга мажбур эдик», – дея футболчининг сўзларини келтирган Marca