Марсело Швейцарияга қарши баҳсда Бразилияни сардор сифатида бошлаб тушади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело ЖЧ-2018нинг Швейцарияга қарши илк баҳсида Бразилия терма жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушадиган бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Тите бошчилигидаги мураббийлар штаби айнан Марселога ишонч билдиришга қарор қилишган. Ўз навбатида футболчилар ҳам анъанага айланиб улгурган жамоа сардорининг тез-тез алмаштирилишига қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Швейцария учрашуви бугун Ростовда Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.