Марсело: Зидан ва Моуриньо орасида фарқ бор
Ads

Мадрирднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело УEФА Суперкубоги учун кечадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин олдидан Зидан ва Моуриньолар орасидаги фарқни айтиб ўтди.

“Албатта фарқ бор. Бироқ айнан қандай фарқ эканлигини айта олмасам керак. Мен Жозе қўл остида ўйнаганман. У ажойиб мутахассис ва бизга совринлари қўлга киритишда ёрдам берган.

Менимча, уларнинг фарқи “Реал” билан қўлга киритган совринларидадир”, – деб айтиб ўтди бразилиялик ҳимоячи.