Марсьяль МЮдан кетиш ҳақида ўйламоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис жамоадан кетиш ҳақида ўйлашни бошлади.

Бундан ташқари 2019 йилнинг ёзида манкуанликлар билан шартномаси якунланадиган франциялик футболчи ҳалигача раҳбариятдан ушбу келишувни узайтириш борасида таклиф олгани йўқ. Шунингдек “Арсенал”дан Алексис Санчеснинг сотиб олиниши ҳам жамоанинг ҳужум чизиғида кучли рақобат ҳосил қилди.

Маълумот учун, Марсьяль жорий мавсум АПЛда жами 25та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.