Марсьяль: Погба – жаҳондаги энг яхши ярим ҳимоячи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоадоши Поль Погба шаънига мақтов сўзларини айтиб ўтди.

“Мен Полни жаҳондаги энг яхши ярим ҳимоячи деб атаган бўлар эдим. У жуда ақлли ва ўзига ишонган. Погба – бўйдор ва техникаси ҳам ажойиб. У ҳали ёш ва бунданда яхши бўлиши мумкин. У шу темпда давом этса, яқин 5 йилда “Олтин тўп”ни ютишига ишончим комил”, – деб айтиб ўтди франциялик форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!