Мартин Клижан иккинчи даврада

Австралиянинг Сидней шаҳрида эркаклар ўртасида "Sydney International" турнирининг асосий тўр баҳслари бошланди.

Унда словакиялик Мартин Клижан ва австралиялик Алексея Попирин биринчи давра баҳсларида рақобатлашди. Ушбу учрашувда 7:6, 4:6, 7:6 ҳисобида Мартиннинг қўли баланд келди.

Энди Клижан иккинчи даврада франциялик Жереми Шарди, ёки италиялик Андреас Сеппига қарши кортга чиқади.