Мартинес “Барселона”га ўтишга рози
Ads

“Реал Сосьедад” клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинес “Барселона”га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Sport.es нашри тарқатган хабарларга кўра 26 ёшли футболчи фаолиятини каталонияликлар сафида давом эттиришга розилик билдирган. Ўз навбатида “Барселона” Мартинеснинг трансфери учун “Сосьедад”га 32 млн евро тўлаши керак.

Маълумотларга қараганда Иньиго Мартинес “кўк-анор ранглилар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.