Мартон Фучович зарбаси, тажрибали теннисчини қулатди

Венгриялик Мартон Фучович ва босниялик Дамир Жумхур Дубай шаҳрида ўзаро рақобатлашди. Улар ўртасидаги ўйин 6:1, 7:6 ҳисобида якунланди.

Мусобақанинг биринчи даврасидан ўрин олган ушбу ўйинда Мартон ғалаба қозонди ва ўзаро ўйинлардаги ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.

Энди "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг иккинчи даврасида Фучович германиялик Ян-Леннард Штруфф билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!