"Машъал" футболчисини ижарага берди

Янги мавсумни Суперлигада бошлайдиган Бекободнинг "Металлург" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Шу вақтга қадар Муборакнинг "Машъал" клубида тўп суриб келган ва ушбу жамоанинг вице-сардори саналадиган Зафар Тўраев фаолиятини "маъданчилар" сафида давом эттиради.

"Машъал" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Тўраевнинг трансфер ҳуқуқи муборакликларга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Машъал»дан Шахзод Шайманов «Металлург» клубига ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!