Бугун Суперлигада 3-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, “Машъал” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди.

Муборакдаги ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Машъал” сафида Жамолиддин Убайдуллаев (29') ва Сирожиддин Қўзиев (84') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, “Металлург”нинг ягона голига Камолиддин Тожиев (87') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)