"Машъал" украиналик легионер ва яна 5 футболчини ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди
Муборакнинг "Машъал" жамоаси бир қатор футболчиларни ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди.
Жумладан, "Зомин"даги ўйинлари билан танилган Музаффар Абдуллаев янги жамоаси билан 2025 йилгача шартнома имзолади. У Қашқадарё клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Шунингдек, Собит Синдоров ("Бухоро), Никита Павленко ("Сурхон") ва Саидмаҳмуд Ғуломов ("Зомин") каби футболчилар ҳам эндиликда "Машъал" футболчиси ҳисобланади.
Қайд этиш лозим, клуб таркибига Молдова чемпионатидан Сергей Молочко ҳам келиб қўшилди.
Фикрлар