"Машъал"нинг янги футболчилари қайси рақамларда тўп суришади?
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Машъал” жамоамиз ўз таркибига бир йўла етти нафар янги футболчиларни қўшиб олди.
Булар – “Бухоро” жамоасидан Анвар Жўраев ва Собит Синдаров, “Зомин”дан Музаффар Абдуллаев ва Саидмахмудхон Ғуломов, “Сурхон” клубидан Никита Павленко, клуб академиямияси тарбияланаувчиси Жолилиддин Баҳодиров ҳамда Молдованинг “ФК Балти” жамоасидан Сергей Молочколар жамоага қўшиб олинди. Янги футболчиларнинг барчаси билан шарнома имзолаб бўлинди.
Улар қуйидаги рақамларда тўп суришади:
1.Анвар Жўраев - ампуласи ярим ҳимоячи. Рақами - 77.
2.Собит Синдаров - ампуласи ярим ҳимоячи. Рақами - 9.
3.Музаффар Абдуллаев - ампуласи ҳимоячи. Рақами - 70.
4.Саидмахмудхон Ғуломов - ампуласи хужумчи. Рақами - 14.
5.Никита Павленко – амплуаси ярим ҳимоячи. Рақами - 10.
6.Жолилиддин Баҳодиров – амплуаси ярим ҳимоячи. Рақами - 19.
7. Сергей Молочко - ампуласи хужумчи. Рақами - 99.
“Машъал” матбуот хизмати.
Фикрлар