Машарипов ва Ҳамробеков ҳаракат қилаётган жамоанинг апрель ойидаги ўйинлари. Дубай клуби ўзбек жамоасига қарши ўйнаши мумкин (Фото)

ФИФА кунлари якунланиб, яна клублар футболига қайтдик. Биласиз, БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасида 3 нафар легионеримиз тўп тепмоқда. 

Дубайликлар расмий саҳифаси жамоанинг апрель ойидаги ўйинлар рўйхатини тақдим этди. Жамоа эртага миллий чемпионат доирасидаги навбатдаги ўйинни "Ал-Фужайра"га қарши ўтказади. 9 апрель куни Ҳамробеков жамоадошлари Форс кўрфази кубогининг финал босқичида "Ал-Наср" билан ўйнайди. Кейинчалик, дубайликлар ОЧЛдаги ўйинларини ўтказиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Маълумот учун, агар АГМК саралаш босқичидан муваффақиятли ўтса, олмалиқликлар Машарипов ҳаракат қилаётган жамоа билан бир гуруҳдан жой олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар