Машҳур боксчилар Фарғонада маҳорат сабоқлари ўтказди

Мамлакатимизда спортни аҳоли, айниқса, болалар ўртасида янада оммалаштириш ва улар орасидан иқтидорли ёшларни саралаб олиш бўйича бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида навқирон авлод ўртасида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган бокс турини янада оммалаштириш, уларнинг ёзги таътил вақтини унумли ўтказиш мақсадида Марғилон шаҳар 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларига мазкур спорт тури бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди.

photo_2018-06-11_14-39-26

Маҳорат сабоқларини кўп карра мамлакатимиз чемпиони Фарҳод Норматов ва 2015 йили Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, ўша йили Россияда ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медальи совриндори Яҳёбек Саидхонов ўтказди.

– Биз ҳам ушбу мактаб тарбияланувчиларимиз, – дейди Яҳёбек. Ёшликдаги билим ва тарбия бир умр ёдда қолади. Биз ҳам болалик вақтларимизда кўплаб маҳорат сабоқларида иштирок этардик. Мана ҳозир эса юксак натижаларни қўлга киритмоқдамиз. Ишонаманки, бу болалар ўртасида ҳам янги чемпионлар камол топади.

photo_2018-06-11_14-39-51

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!