Машҳур спортчилар жуфтлиги фарзанд кутмоқда
Ads

Германиялик машҳур футболчи, 2014 йилги жаҳон чемпиони Бастиан Швайнштайгер рафиқаси, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси сербиялик Анна Иванович билан бирга ўзларининг биринчи фарзандарини кутишмоқда.

"Оиламизда кичик бир қўшимча бўлади. Бундан хурсанд бўлмасликнинг иложи йўқ", - деб ёзади Иванович ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Иванович ва Швайнштайгер 2014 йилда танишишган ва 2016 йилда турмуш қуришган эди.