Маскерано: Мессини тинч қўйинглар!

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано "альбиселестлар" сардори Лионель Мессини тинч қўйишларини сўрамоқда.

“Месси терма жамоанинг бошқа аъзолари каби Франциядан учралган мағлубиятдан қаттиқ ранжиган. Мен барчадан ҳозир уни ўз ҳолига қўйишларини сўраган бўлардим”, - дейди Маскерано.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финал бочқичида Францияга 4:3 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)