Маскерано Хитой клуби билан шартномасини бекор қилмоқчи
Ads

Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоасини ўзгартириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 34 ёшли аргентиналик футболчи "Ривер Плейт"га қайтишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш лозимки Маскерано асли мана шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ушбу трансфер катта эҳтимол билан қишда амалга оширилиши кутилмоқда. Бунинг учун Маскерано Хитой клуби билан шартномасини муддатидан аввал бекор қилиши мумкин.