“Матч ТВ” телеканали бош продюсери Азмунни Россия терма жамоаси аъзоси деб айтди (видео)

“Матч ТВ” телеканали бош продюсери Тина Канделаки Россия терма жамоасининг кеча Евро-2020 сарадашидан ўрин олган Шотландияга (4:0) қарши ўйинда қўлга киритган йирик ғалабаси билан табриклар экан, “Зенит” форварди Сардор Азмунни ҳам Россия терма жамоаси аъзоси сифатида айтиб ўтди.

“Россия терма жамоасини қўллаб-қувватлайлик, кеча ақлбовар қилмас ғалабани амалга оширган Дзюба, Азмун ва Станислав Черчесовни олқишлайлик”, - дейди Канделаки.

Эслатиб ўтамиз, Азмун Эрон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.