Матич: Биз ўзимизни оқлай олмаймиз
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич кеча “Севилья”дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз “Севилья”ни табриклашимиз керак. Улар ажойиб ўйин кўрсатишди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Биз эса ўзимизни оқлай олмаймиз.

Биласиз биз ўтган ҳафта “Ливерпул”га қарши жуда муҳим баҳсда иштирок этдик. Биз унда ғалаба қозондик, лекин бугунги рақиб кучлироқ эди ва ҳақли равишда кейинги босқичга чиқди”, - дейди сербиялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.