Матюиди “Реал”га қарши баҳс ҳақида нималар деди?

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида Мадриднинг “Реал” клубига қарши бўлиб ўтадиган қарама-қаршилик олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал” – жуда кучли рақиб. Улар мусобақанинг амалдаги чемпионлари ҳисобланишади. Бизни иккита қийин учрашув кутиб турибди. Шу боис “Ювентус” дастлабки ўйинда ғолиб чиқиши шарт. Ишонаманки, ўз майдонимизда ғолиб чиқишимиз учун барча нарса етарли”, - дейди франциялик футболчи.

Маълумот учун, “Ювентус” дастлаб 3 апрель куни Туринда “Реал”ни қабул қилса, 10 апрель кунги жавоб баҳсида Мадридда меҳмон бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!