Маурисио Почеттино: Биз таслим бўлмаймиз

 

“Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино “Вест Хэм”га қарши (0:1) кечган АПЛ 36-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз кўпроққа лойиқ эдик, аммо буни ўйин орқали намойиш эта олмадик. Ҳамма афсусда. Биз иккинчи бўлимга кўнгилдагидек бошламадик, рақибга кўп бўш ҳудудлар яратиб бердик ва шу сабабли гол ўтказиб юбордик.

Гол ўтказиб юборилган вазиятда биз ёмон ҳимояландик. Биз бу тўпни ўтказиб юборишимиз керак эмас эди. АПЛ ғолиблиги учун курашиш қийин бўлади. Учта ўйин қолди. Ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Кураш ҳали якунланмади. “Челси”га етиб олишимиз энди қийин бўлиши тайин, бироқ биз таслим бўлмаймиз”, – деди аргетиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!