Маурисио Почеттино: Жадвалга қарашни хоҳламайман
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛнинг 21-турида “Кардифф”га (3:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ғалабадан жудаям хурсандман. Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, бизда дам олиш учун унча кўп вақт бўлмади, аммо футболчилар ажойиб ўйин намойиш қилишди.

“Тоттенхэм” иккинчи ўринда? Мен жадвалга қарашни хоҳламайман. Бироқ, шуни биламанки биз яхши ўриндамиз. Лекин, биз мавумнинг қолган қисмида ҳам диққатли бўлишимиз керак.

“Ман Сити” ва “Ливерпуль” қандай ўйин кўрсатиши билан ишим йўқ. Бироқ, ушбу учрашувни томоша қиламан. Ишонаманки, ушбу баҳс жуда ажойиб бўлади ва уни томоша қилиб завқланамиз”, - дейди “шпорлар устози.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” ўйини эртага 3 январь бўлиб ўтади.