Маурисио Почеттино: Ўйинлар стартида ўз ўйинимизни яхшилашимиз керак
Ads

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛнинг 14-туридан ўрин олган “Лестер”га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

- Биз доимги ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда жуда ёмон ҳаракат қилдик. Шундан кейин беллашувга қайтиш жуда қийин кечди. 0:2 ҳисобидан сўнг барчаси ёмонлашди. Учрашувлар стартида ўз ўйинимизни яхшилашимиз керак. Бундай ҳолатлар биз билан олдинги баҳсларда ҳам кузатилганди, - дейди Поччеттино.