Маурисио Почеттино: Таркибдаги йўқотишлардан фожеа ясаш шарт эмас
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз олдиндан мағлубиятни тан олишни хоҳламаймиз. Аксинча, бугун ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Таркибимизда кўплаб йўқотишлар бор, бироқ бундан фожеа ясаш шарт эмас. Биз ўз кучимизни ҳис қилсак бас. Майдонга чиқаётганда табассум билан бахтни ҳис қилиб чиқиш керак”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.