Маурисио Почеттино: Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан жароҳат билан қайтишмайди

 

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ доирасида “Саутгемптон”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ВВС нашри хабар бермоқда.

- 3 очко олиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Мазкур беллашувдаги ғалаба биз учун аҳамиятли эди. Бу ғалаба кейинги ўйинларга қўшимча ишонч баҳишлайди. Умид қиламанки, футболчиларим терма жамоадан жароҳатларсиз қайтиб келишади, - дейди Маурисио Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Тоттенхэм” ўз майдонида “Саутгемптон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!