Маурицио Сари:
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош Маурицио Сари жамоасининг жорий қишки трансферлар давридаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Челси”нинг трансфер сиёсатини мен назорат қилмаслигимни яхши биласизлар. Менимча бизга яна 2та янги футболчи керак. Лекин ҳаммаси раҳбариятга боғлиқ. Мен жамоага қайси чизиқда футболчи кераклиги ҳақида гапирмоқчи эмасман, аммо раҳбарият менинг бу борадаги фикримни яхши билади.

Албатта, “Челси” янада кўпроқ гол уриши керак. Биз ушбу муаммони бартараф этишимиз керак”, - деб айтди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 44 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
11/01/2019 23:48
"Челси"га яхши мураббий керак)))
&
darwesh
11/01/2019 22:48
Европада аксарият клубларда трансфер масалаларини мураббий хал килмайди