Маурицио Сарри: Англия ва Италия футболи орасида фарқ катта

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Англия ва Италия футболини ўзаро таққослади.

“Англия премьер-лигаси ва кубогида зафар қучган Антонио Контенинг ўрнини эгаллаш жуда қийин бўлди. Бу ерга келгач мен учун асосий муаммо нимада бўлди дейсизми? Мен олдинда тўқнаш келадиган рақибларимиз ҳақида АПЛда энг кам маълумотга эгаман. Лекин мен қаерга ва нима учун келганимни жуда яхши биламан.

Англия ва Италия чемпионатлари орасида фарқ катта. Бу ерда рақиб жамоа мухлислари “Челси” мухлислари билан бирга пиво ичишади, ўйиндан сўнг менинг олдимга дастхат олгани келишади. Агар футбол ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда ўйинлар жуда Италиядагидан катта фарқ қилади. Англияда якка курашларга катта эътибор қаратилади, ўйинлар муҳташам стадионларда ўтказилади”, - дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Челси" АПЛнинг ўтган 4та турида 100 фоизлик натида қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!