Маурицио Сарри: "Челси" бу мавсум фақат ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бориши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри кеча “Уотфорд”га (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз янада йирикроқ ҳисобда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Аммо сўнгги 20-25 дақиқада кўплаб имкониятларни қўлдан бой бердик. Умуман олганда бугун яхши ўйин бўлди.

Биз кучли тўртликдан узоқлашмаслигимиз лозим. Чунки, бу мавсумдаги мақсадимиз фақатгина Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишдан иборат бўлиши мумкин. “Ливерпуль” жуда зўр ўйнаяпти ва чемпионлик сари дадил одимламоқда”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” кечаги ғалабадан сўнг очколари сонини 40тага етказиб олди ва турнир жадвалида 4-поғонага кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!