Маурицио Сарри: “Наполи” мухлисларига тенг келадигани йўқ

 

“Наполи” жамоаси бош мураббийи Маурицио Сарри клуб мухлислари ҳақида тўхталиб ўтди ва ўз фикрларини билдирди.

“Сан-Сиро”да “Интер”га қарши жуда яхши ўйнадик. Барчаси назоратимиз остида эди, аммо ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдамиз. Ҳаммаси яхши кетмоқда дейиш мумкин. Биз, мухлислар ва ОАВ бунга кўникишимиз зарур.

Бизнинг мухлислар билан муносабатимиз ўзгача. “Наполи” мухлисларига тенг келадигани йўқ. Бундай ишқибозлар билан майдонда ўзингизни ўзгача ҳис қиласиз. Улар олдида қарздормиз. Ғалабалар орқали қарздорликни узамиз”, – деди Сарри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!