Маурицио Сарри: Виллиан биз учун жуда муҳим футболчи

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Виллиан ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Виллан – жамоамиз учун жуда муҳим футболчи. Мен уни қўйиб юбормоқчи эмаслигимизни аллақачон айтганман”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз “Барселона” Виллианни сотиб олишга қаттиқ ҳаракат қилган эди.

Маълумот учун, Виллан жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!