“Мауро Икарди ўлжасига ташланадиган йиртқич”

 

“Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спалетти “Аталанта”га қарши (2:0) кечган ўйиндан кейин ўз фикрини билдирар экан, дубль муаллифига айланган Мауро Икарди ҳақида илиқ фикр билдирди.

“Интер” ўзининг шахсий услуби бор. Биз вояга етган жамоа сифатида ҳаракат қилдик, ўз имкониятимизни кутдик. Рақибга ўз кучини намойиш қилиш имконини бермадик.

Икарди – ҳақиқий чемпион, аммо мен ғалаба бутун жамоаники деб ҳисоблайдиган мураббийман. Икарди ўлжасига ташланадиган йиртқичга ўхшайди”, – деди Спалетти.