Мавлуд Тифиев эртанги жанги олдидан
Профессионал муайтай ҳамда К-1 йўналишида қатор муваффақиятларга эришиб келаётган ҳамюртимиз Мавлуд Тифиев навбатдаги жанги олдидан вазн ўлчаш ва "Face to Face" маросимида иштирок этди. 
 
У 3 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC ҳамда Сингапурнинг "ONE Championship" промоушенлари ҳамкорлигида ўтказиладиган жанг кечасида рингга кўтарилади. 
 
Унга Россия вакили, "ONE Championship" жангчиси Владимир Кузмин рақиблик қилади. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу тўқнашув профессионал кикбоксинг йўналишида ўтказилади ва бу ҳамюртимизнинг Сингапур промоушенидаги дебюти, десак ҳам янглишмаган бўламиз.  
 
Маълумот учун, Тифиев сўнги жангини Бирлашган Араб Амирлигида ташкил қилинган “Royal Battles” турнирида тожикистонлик Сиёвуш Гулмамадовга қарши ўтказиб, ишончли тарзда ғалаба қозонган.
   
tifiev
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)