Мавсумни омадсиз ўтказаётган "Монако" бугун "Сигнал Идуна Парк"да "Боруссия" Дортмунд меҳмони бўлади

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувларига старт берилган эди. Бугун эса ушбу тур ўйинлар давом эттирилади.

Жумладан, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Монако”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Монако” Чемпионлар лигасида ўтказган сўнгги 6та ўйиндан 5тасида мағлуб бўлган.

- “Боруссия” Дортмунд Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида сўнгги бор 2016/17 йилги мавсумда ғалаба қозонган. Ўшанда улар “Бенфика”ни 4:0 ҳисобида енгишган эди.

- “Боруссия” ва “Монако” қарама-қаршилиги сўнгги бор 2016/17 йилги мавсумда ЕЧЛнинг чорак финалда содир бўлган. Ўшанда икки ўйин натижасига кўра 6:3 ҳисобида монаколиклар ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишган эди.

"Боруссия" Д - "Монако"

Стадион: "Сигнал Идуна Парк" (Дортмунд, Германия)

Бошланиш вақти: 00:00

Бош ҳакам: Алексей Кульбаков (Гомель, Беларусь)

Тахминий таркиблар:

"Боруссия": Бюрки - Диалло, Пищек, Аканджи, Шмельцер, Витсель, Санчо, Вольф, Вайгль, Ройс, Филипп

"Монако": Бенальо - Хенрикс, Сидибе, Жемерсон, Глик, Аолу, Шадли, Грансир, Тилеманс, Головин, Фалькао

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!