Махрез "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Махрез ёзги трансфер ойнаси вақтида "шаҳарликлар" сафини тарк этиши мумкин.

The Sun нашри хабар беришича, "Манчестер Сити" раҳбарияти Махрезнинг кўрсатаётган ўйинидан хурсанд эмас. Манбада келтирилишча, клуб Риёд борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Жазоирлик футболчига "Ювентус" асосий даъвогар сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, Риёд Махрез ўтган йилнинг ёзида "Манчестер Сити"га "Лестер"дан 68 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!