Махрезнинг нарҳи тушди

Италиянинг “Рома” клуби “Лестер” билан вингери Рияд Махрезнинг трансфери борасида келиша олмаяпти.

Хабарларга қараганда, римликлар жазоирлик футболчи учун 34 млн евро ва бонуслар таклиф этганидан сўнг, инглиз клуби унинг нарҳини 11 млн еврога камайтирди.

Илгари “Лестер” унинг учун 56 млн евро сўраётган эди. Энди эса Махрезни қўлга киритиш учун 45 млн  евро керак бўлади.