Майамидаги соврин Британияга кетди

 

АҚШнинг Майами шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги "Miami Open - 2017" халқаро турнирида бош соврин учун даниялик Каролина Возняцки ва британиялик Йоханна Конта ўзаро куч синашди.

Учрашувда британиялик теннисчи 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

- Каролина каби кучли теннисчиларга қарши доимо шиддат билан ўйнаш кераклигини билардим ва учрашувда шундай қилдим, - деди Йоханна Конта. - Мени мақсадим "Катта дубулға" турнирларида ютиш ва жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткасига айланишдан иборат.

Йоханна Конта фаолияти давомида жами учта турнирда бош совринни қўлга киритган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!