Майк Дин АПЛнинг навбатдаги турида ишламайди, чунки...
Ads

АПЛнинг машҳур ҳакамларидан бири Майк Дин чемпионатнинг 28-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари ўртасидаги учрашувда захира ҳаками сифатида ишлаши керак эди. Бироқ, Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра у Лондон дербисида ишламайди.

Гап шундаки, бунга премьер-лиганинг ўтган 27-турида “Бёрнли” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги ўйинда Дин ва “шпорлар” устози Маурисио Покеттино билан юзага келган можаро сабаб бўлган. Таъкидлаш керакки, 46 ёшли аргентиналик мутахассис шу куни Майк Динга бақирган ва хатто у билан муштлашиб кетишига ҳам бир баҳия қолганди.