Мбаппе Бенземанинг рекордини йўққа чиқарди

Кеча бўлиб ўтган “Анже” ҳамда ПСЖ баҳсида меҳмонлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа Мбаппе ўзининг Франция чемпионатидаги голлари сонини 20тага етказиб олди ва у XXI асрда Лига 1да 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида Карим Бензема томонидан ўрнатилган рекордни йўққа чиқарди. Ўша пайт “Лион” аъзоси ҳисобланган Бензема 20 ёшга тўлгунига қадар ўз ҳисобига 18та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди.

Бундан ташқари Мбаппе сўнгги 40 йил ичида Франция чемпионатида 20та гол киритган энг ёш футболчи бўлиб тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда ПСЖ рақибини 5:0 ҳисобида таслим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!