Мбаппе Франция чемпионатида тарихий рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор кеча ПСЖ Франция чемпионатининг 33-турида ўз майдонида “Монако”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни парижликларнинг уччала голига ҳам Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. Эътиборлиси, 20 ёшли Мбаппе шу тариқа Франция чемпионатида бир мавсумда 30та гол урган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 36та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!