
Мбаппе жароҳат олди (фото)
Аввал хабар берганимиздек кеча Франция чемпионати старт олди. Мавсумнинг илк учрашувини амалдаги чемпион ҳисобланган "Монако" клуби ўз майдонида "Тулуза"га қарши ўтказди. Голларга бой кечган баҳс 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг иродали ғалабаси билан якунланди.
Бироқ, уруш қурбонсиз бўлмайди деганларидек кеча "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе учрашувнинг 75-дақиқасида кутилмаганда жароҳат олиб майдондонни тарк этди. Унинг ўрнига эса учрашувни Аллан Сент-Максимен якунлаб қўйди.
Айни дамда 18 ёшли форварднинг соғлиги борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Фикрлар