Мбаппе кучли бешлик чемпионатлари тўпурарига айланиб олди
Ads

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе кеча Франция чемпионатининг 15-турида “Бордо”га (2:2) қарши кечган ўйинда ўз гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, бу 19 ёшли футболчининг жорий мавсум чемпионатдаги 12-голи бўлди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Мбаппе айни дамда Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тўпурарига айланиб турибди.

Мбаппедан кейинги ўринларни эса Кристиана Стуани («Жирона» 11та гол), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал» 10та гол), Криштиану Роналду («Ювентус» 10та гол), Кшиштоф Пентек («Женоа» 10та гол), Пако Алькасер («Боруссия» Д 10та гол) ва Лука Йович («Айнтрахт» 10та гол) каби футболчилар боришмоқда.