Мбаппе: “Лилль” ҳимоячиси мени ёриб ташламоқчи бўлди

 

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Кильян Мбаппе “Лилль”га қарши (3:1) учрашувда урган голига изоҳ берди. Иқтидорли ҳужумчи катта тезликда олдинга ҳаракат қилиб кетаётган эди, унга “Лилль” ҳимоячиси Эдгар Йе ҳарақит бермоқчи бўлганди.

Натижада Мбаппе мувозанатни сақлаб қолди ва гол уриб келди. Йе эса ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

“У мени ёриб ташламоқчи бўлди. Йугуриб кетаётганимда унинг ортимда эканини ва мени ҳалал бермоқчи эканини сездим. Мен эса мувозанатни сақлаб қолдим ва ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келдим” , – деди франциялик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)