Мбаппе
Ads

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Монако” клуби тўпурари Килиан Мпаббе фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга қарор қилди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарларга кўра 18 ёшли футболчи тобора якунига етиб бораётган ёзги трансферлар даврида монаколиклар сафини тарк этмоқчи. Таъкидлаш керакки, Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олиш учун “Реал” ҳамда “Барселона” клублари асосий номзод сифатида айтилмоқда. Каталонияликлар Мбаппе учун Неймарнинг трансферидан келган маблағларни сарфлашга тайёр. Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳам Мората ва Данилолардан тушган пулларни ёш тўпурар учун тўлашга рози.

Маълумот учун, Мбаппе ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 29та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 15та гол ёздириб  қўйишга эришган.