Мбаппе Оуэннинг рекордини такрорлади
Ads

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе "Ливерпуль", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэннинг рекордини такрорлади.

Гап шундаки франциялик футболчи 19 ёшида “Олтин тўп” номзодларининг кучли бешлигига кирди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Мбаппе 1998 йилдан буён, яъни Оуэндан сўнг илк бор бундай натижани қайд этган футболчига айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Оуэн бундан роппа-роса 20 йил муқаддам худди Мбаппе каби 19 ёшида “Олтин тўп” номзодлари орасида 4-ўринга лойиқ кўрилган эди.