Мбаппе ПСЖда қолишига шаъма қилди (ФОТО)
Ads

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе катта эҳтимол билан жамоада қолади.

Гап шундаки, 20 ёшли франциялик футболчи ўзининг твиттердаги расмий саҳифасига ПСЖнинг янги 2019/20 йилги мавсумда фойдаланадиган либосида тушган суратини жойлаштирди.

mbappeeeee

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе парижликлар билан тузилган амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мбаппе ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 87та ўйинда майдонга тушди ва 60та гол ҳамда 32та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.