Мбаппе рекорд ўрнатди

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе кеча Франция чемпионатининг  4-туридан ўрин олган “Ним”га (4:2) қарши баҳсда гол уришга эришди.

Эътиборлиси 19 ёшли футболчи шу тариқа ўзининг Франция чемпионатидаги голлари сонини 33 тага етказиб олди. Бу натижага эса XXI асрда 20 ёшгача бўлган бирорта футболчи ҳозирча эриша олмаган эди.

Бу борадаги Мбаппедан кейинги ўрин “Реал” форварди Карим Бенземага тегишли. У “Лион”да ўйнаган пайтларида 20 ёшигача Франция чемпионатида 18та гол уришга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар