Мбаппе шериги билан жанжаллашди
Ads

Франциянинг “Монако” клуби бош мураббийи Леонардо Жардим ҳужумчи Килиан Мбаппени Франция чемпионати 3-турида “Метц”га қарши баҳснинг қайдномасига киритмаган эди. Фрацуз нашрларида ёзишларича, бунга 18 ёшли  футболчининг шериги билан келишмовчилиги сабаб бўлган.

Мбаппе сешанба куни бўлиб ўтган машғулотларда ҳимоячи Андреа Раджи билан тортишиб қолади ва шундан сўнг, машғулотлардан четлатилади.

Бироқ ёш ва қизиққон бўлган Мбаппе майдонни тарк этишни истамайди ва жамоа бошқа майдонда машғулотларни давом эттиришга мажбур бўлади.

Маълумот учун, илк турда Мбаппе 75 дақиқа ўйнади, иккинчи турда эса у заҳирада қолган эди.