Мбаппе ва Икардининг голлари ПСЖга

Франция чемпионатининг 24-турида ПСЖ “Марсель” меҳмони бўлди.

Икки гранд ўртасидаги тўқнашув 2:0 ҳисобида парижликлар ғалабаси билан якунланди. ПСЖ голларига Килиан Мбаппе (9') ҳамда Мауро Икарди (24') муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, ПСЖ очколари сонини 51 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)